©2018 Учебные документы
Рады что Вы стали частью нашего образовательного сообщества.

{ لا يكلف الله نفسا إلا وسعها }البقرة: 286 - Усмон Хаким بسم الله الرحمن الرحيم

{ لا يكلف الله نفسا إلا وسعها }البقرة: 286


Маъноси: “ Аллох бирор жонга кучи етмайдиган юкни юкламайди”.

Шарх: Таховий рахимахуллох кўпчилик Ахли суннат ва жамоат сўзини келтирадилар. Яъни кудрат икки кисмга бўлинади. Биринчиси: Буйрук ва кайтарикка тааллукли - бўлган кудрат. Бу кудрат гохо амал юклатишдан аввал бўлади. Амал юклатилган вактдагина пайдо бўлиши шарт эмас. (Аммо Бу кудрат бўлмасдан аввал шариат юки юклатилмайди). Иккинчиси: Соглик, куч, имконият ва асбобу ускуналарнинг ярокли бўлиши. Ушбу кудрат феълдан аввал бўлади. Мазкур кудрат тўгрисида Аллох таоло Оли Имрон сурасининг 97-оятида бундай дейди:

 

{

و لله على الناس حج البيت من استطاع إليه سبيلا

آل عمران

: 97.

Маъноси: “Йўлга кодир бўлган кишиларга Каъбанинг (хаж) зиёратига бориш фарздир”. Яна Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам касал бўлган Имрон бин Хусайнга айтдиларки:

 

"

صل قائما فإن لم تستطع فقاعدا، فإن لم تستطع فعلى جنب

رواه البخاري و غيره

.

Маъноси: “Тик туриб намоз ўки. Агар кучинг етмаса, ўтириб ўки. Агар ўтириб ўкишга хам кучинг етмаса, ётиб ўки”. 

92.

         

وأفعال

العباد

[

هي

]

خلق

الله،

وكسب

من

العباد

.

 

92-матн: Бандаларнинг феъллари Аллохнинг яратганидир. Уларни касб килиш эса бандалар томонидандир.

Шарх: Хак ахли айтади:  Бандалар феълларининг яхшилари хам, ёмонлари хам ёлгиз Аллох субхонаху ва таолонинг яратганидир. Жабарийлар такдирни исбот килишда бехад чукур кетишиб, банда томонидан содир бўладиган иш-харакатни таг-туги билан инкор килиб йўкка чикаришди. Буларнинг килмиши мушаббихаларнинг эътикодига ўхшайди. Мушаббихалар Аллохнинг сифатларига Иймон келтиришда хаддан ошиб, уларни махлукотлар сифатларига ўхшатиб юборишди. Такдирни йўкка чикаргувчи кадарийлар эса, бандаларни Аллох билан бирга яратувчилар килиб кўйишди. Шунинг учун улар бу умматнинг оташпарастлари бўлишади. 

 

(Аллох таоло айтади:

{

و الله خلقكم و ما تعملون

}

الصافات

: 96.

 Mаъноси:

“Сизларни хам, килаётган амалларингизни хам Аллох яратган”

деган (Соффот-96). Адашган жабарий тоифаси: бандада бирор-бир хохиш йўк, деб даъво килишди. Мўтазилалар эса, ёмонликларни Аллохнинг хохишисиз банданинг ўзи яратади, дейишди. Бу икки тоифанинг бири хаддан ошса, иккинчиси нуксонга караб кетди. Хумаййис шархидан). Бу икки тоифанинг ўртасидаги сўз — Ахли суннат вал-жамоатнинг сўзидир. Ахли суннат айтадиларки: банданинг феъли ўзи томонидан содир бўлса-да, аслида уни Аллох яратиб кўйган. Хакикат мана шу.

 

93. 

ولم

يكلفهم

الله

تعالى

إلا

ما

يطيقون

,

ولا

يطيقون

إلا

ما

كلفهم

.

وهو

تفسير

: "

لا

حول

ولا

قوة

إلا

بالله

" ,

نقول

:

لا

حيلة

لأحد،

[

و

لا

تحوّل

لأحد

]

ولا

حركة

لأحد

عن

معصية

الله

إلا

بمعونة

الله،

ولا

قوة

لأحد

على

إقامة

طاعة

الله

والثبات

عليها

إلا

بتوفيق

الله

.

وكل

شيء

يجري

بمشيئة

الله

تعالى

وعلمه

وقضائه

وقدره

.

غلبت

مشيئته

المشيئات

كلها

.

[

و

عكست

إرادته

الإرادات

كلها

]

,

وغلب

قضاؤه

الحيل

كلها

.

يفعل

ما

يشاء

وهو

غير

ظالم

أبداً

. (

لا

يسأل

عما

يفعل

وهم

يسألون

)

الأنبياء

:23.

93-матн: Аллох таоло бандаларга факат токатлари етадиган нарсаларнигина юклайди. Уларнинг токатлари факат Ул зот юклаган нарсаларгагина етади. Бу, “Ла хавла ва ла куввата илла биллах” калимасининг тафсиридир. Айтамизки: Бирор кишида, Аллохга осий бўлишдан, яъни гунох килишдан саклаб коладиган бир хийла, четлаб ўтиш ва бирор бир харакат йўк. Банда гунохдан факат Аллохнинг ёрдами билангина саклана олади. Хамда Аллохга тоат-ибодатни адо этишда ва кулчилик килишда саботли бўлиш учун бирор-бир инсоннинг куввати йўк. Факат Аллох таоло тавфик берсагина бўлади. Хар бир нарса Аллох таолонинг хохиши, илми ва такдири билан амалга ошади. Унинг хохиши барча хохишлардан устундир. [Ул зотнинг хохиши барча хохишларни ортига кайтариб юборади]. Хамда Унинг хукми барча хийлаларга голиб келади. Ул зот хеч качон золим бўлмаган холда хохлаган ишини килади. “Аллох таоло киладиган бирор-бир феъли-иши хакида сўралмайди. Халклар эса, килган хар ишлари хусусида сўрокка тутиладилар” (Анбиё-23).

 Шарх: Аллох таоло айтади:

{

لا يكلف الله نفسا إلا وسعها

}  

البقرة

: 286.

Маъноси: “Аллох бирор бир жонга кучи етмайдиган нарсани хеч юкламас”. Аллох таолонинг хикматидан бўлмайди, бир одамга тогни юклатиб кўйиши. Шундай юклатишки, уни кўтаса савоб олади, кўтармаса азобланади.  

Халкларнинг токатлари факат Ул зот юклаган нарсаларгагина етади

”.

Яъни, одамлар факат Аллохнинг такдир килган нарсаларинигина кўтара олурлар.

Зайд бин Собит разияллоху анху ривоят киладилар, пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: “Шубхасиз Аллох, агар осмонлари ва ерининг ахлини азобласа, уларга золим бўлмаган холда азоблайди. Агар уларни Ўз рахматига олса, Унинг рахмати улар учун килган амалларидан яхширок бўлган бўлади” дедилар (Абу Довуд, Хоким ва бошкалар ривояти).

 

94. 

وفي دعاء الأحياء وصدقاتهم منفعة للأموات

.

94-матн: Тирикларнинг дуо ва садакаларида вафот этганларга манфаат бор.

Шарх: Ахли суннат ва жамоат шунга иттифок киладиларки, вафот этган инсонлар тирик инсонларнинг саъю харакатларидан фойдалана оладилар. Бу фойдаланиш икки иш туфайли бўлади. Биринчиси: Инсон хаётлик чогида, вафот этганидан кейин хам савоб олиб туришига сабаб бўладиган амаллар килган. Иккинчиси: Мусулмонларнинг вафот этган кишига килган дуолари, магфират сўрашлари, садака беришлари ва хаж килишлари. Тирик одамларнинг бадан билан киладиган ибодатларининг савоби вафот этган кишига етиб бориши тўгрисидаги уламоларнинг фикрлари турлича бўлган. Намоз ўкиш, рўза тутиш, Куръон тиловати ва Аллохни зикр килиш каби ибодатларга баданий ибодатлар дейилади. Абу Ханифа, Ахмад ва салафлардан бўлган жумхур уламолари, тирикларнинг баданий ибодатларидан хосил бўлган савоб вафот этганларга етиб боради, деб карор килишди. Шофиий мазхаблари ва Молик етиб бормайди дейишди. Файласуфлардан бўлган баъзи бидъат ахли эса даъво килишдики, маййитга хеч нарса, на дуо ва ундан бошкаси бўлсин, етиб бормайди. Бундай кимсаларнинг сўзлари Куръон ва суннат далиллари асосида рад этилган.

Вафот этган инсон, гарчи ўзи сабабчи бўлмасада, тирикларнинг амалларидан фойда олади. Китоб, суннат, ижмоъ-иттифок ва тўгри киёс бунга асосдир. Куръондан далиллар: Аллох таоло Хашр сурасида Мухожир ва Ансорларни мактаб бўлгач, улардан кейин келувчи мўминлар зикрига ўтиб, бундай мархамат килади:

"

والذين جاءوا من بعدهم يقولون ربنا اغفر لنا ولإخواننا الذين سبقونا بالإيمان ولا تجعل في قلوبنا غلا للذين آمنوا ربنا إنك رءوف رحيم

"  (

الحشر

: 10)

Мазкур оятлар маъносини Саъдий рахимахуллох бундай шархлайдилар: (“Мухожир ва Ансорлардан кейин келган кишилар, ўзларига хам ва бошка мўминларга хам, насихат килиб айтишади: “Эй Роббимиз, биз ва биздан олдин Иймон билан ўтган биродарларимизни магфират кил ва бизнинг калбларимизда, Иймон келтирган кишиларга нисбатан гиллу гаш,  гинаю адоват ва хикду хасад бўлишига йўл кўйма! Эй Роббимиз, Сен мехрибон, рахмли зотсан!” Бу дуо барча мўминларни, сахобалардан аввалгию кейинги иймонлиларни ўз ичига олади. Ха, бу гамхўрлик Иймон фазилатлариданки, мўминлар бир бирларидан фойда олишади. Иймон билан жаннат сари хамсафар бўлганлар бир бирларига дуолар килишади. Иймон Аллохнинг шунака улкан неъматики, унинг такозосига кўра мўминлар бир бирлари билан ака-укадирлар. Бу биродарликнинг бир шохи уларнинг бир бирларига дуо килиш ва бир бирларини яхши кўришдир. (Шийъалар каби эмаски, энг улуг зотлар бўлган пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам сахобаларини хакорат килишди ва лаънатлашди. Эй Аллох, улуг салафларимиз бўлган сахобаларга нисбатан бизга мухаббат ато кил!). Шунинг учун Аллох таоло бу дуода калбдаги гиллу гаш каби касалликларни чикариб ташланишини зикр килди. Бу касалликдан калб бўшагач, албатта унинг ўрнига мўминларга нисбатан мухаббат ва биродарлик ўрнашади. Бу эса, мўминларнинг бир бирларини устидаги хак-хукукларидан. Бу - Ахли суннат ва жамоатнинг йўналиши).

   Аллох таоло мўминларни бир бирларига истигфор   айтишлари сабабли мактади. Демак вафот этган мўминлар тирикларнинг дуоларидан фойдаланадилар. Маййитнинг жаноза намозидаги килинаётган дуолардан фойдаланишига бутун уммат ижмоъ килган. Жанозада килинадиган дуолар маъноси кенг карамлидир. (Келинг шу ўринда жаноза намозида килинадиган дуолардан бири билан танишсак. Авф бин Молик разияллоху анху ривоят киладилар: Расулуллох   саллаллоху алайхи ва саллам бир жаноза намозини ўкиганларида, маййитнинг хаккига килган дуоларини ёдлаб колдим. Ул киши куйидаги дуони килдилар:

 

"

اللهم اغفر له وارحمه وعافه واعف عنه وأكرم نزله ووسع مدخله واغسله بالماء والثلج والبرد ونقه من الخطايا كما نقيت الثوب الأبيض من الدنس وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله وأدخله الجنة وقه فتنة القبر و عذاب  النار

"   (

رواه مسلم

: 963

و غيره

).

Маъноси: Эй Аллох, бу маййитни кечир, уни рахматингга ол, ёмонликлардан уни халос эт, уни афв кил, жаннатдан бўлган насибасини чиройли кил, кабрини кенг кил, унинг хатоликларини сув, кор хамда муз билан юв, ок кийим кирликлардан тозаланганидек, хатоликларидан уни покла. Унга дунёдаги уйидан яхширок уй алмаштириб бер, дунёда колдирган ахлидан яхширок ахл-оила бер, уни жаннатга кирит ва кабр фитнаси хамда дўзахдан сакла!)

   Ушбу дуо маййитга холис килинганда, албатта у тирикларнинг амали хисобланган бу баданий ибодатдан фойдаланади. Шунингдек, дафн килингандан кейин хам, вафот этган киши тирикларнинг дуосидан нафъ олади. Бу борада Усмон бин Аффон разияллоху анху бундай ривоят киладилар: Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам маййитнинг дафнидан бўшаганларида, унинг кабри тепасида туриб айтар эдилар: “Биродарингизга истигфор айтинглар! Унга собитликни сўранглар! Чунки у хозир сўрокка тутилади”. (Абу Довуд, Ал-Байхакий, Ал-Хоким ва бошкалар ривояти. Хоким бу хадисни сахих дедилар).

Шунга ўхшаш, вафот этганларнинг кабрларини зиёрат килишга борилганда хам уларнинг хакларига дуолар килиш хадисларда келган. Бурайда бин Ал-Хасийб айтадилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  кабристонда куйидаги дуони укишни сахобаларга таълим берар эдилар:

"

السلام عليكم أهل الديار من المؤمنين والمسلمين و إنا إن شاء الله بكم لاحقون نسأل الله لنا ولكم العافية

"   (

أخرجه مسلم

:249

و غيره

)

Маъноси: “Эй мўмин ва мусулмонлардан бўлган диёримиз ахли, сизларга Аллохнинг саломи бўлсин! Биз хам иншааллох сизларнинг кетингиздан бу ерга келгувчилармиз. Аллохдан ўзимизга хам, сизларга хам офият сўраймиз!”

Эслаб ўтилган оят ва хадислар шунга асос бўладики, вафот этган мусулмонлар тирикларнинг баданий ибодатларидан фойда оладилар. Баданий ибодатлар савоби уларга етиб боради.

Энди молиявий ибодатларнинг маййитга етиб бориши тўгрисида. Маблаг билан адо этиладиган ибодатлар молиявий ибодатлардир. Оиша разияллоху анходан ривоят килинади, айтадилар: Бир киши пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига келиб айтди: Ё Расулаллох, менинг онам тўсатдан вафот этди. Васият килмади. Мен ўйлайманки, агар гапирганларида, садака берган (садака беришга амр килган) бўларди. Онам номидан мен садака берсам, савоби у кишига етиб борадими? Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам : “Ха”, деб жавоб бердилар. Тирик киши садака бериб, унинг савобини маййитга хадя килса, маййит ундан фойдаланишига мазкур хадис далилдир.

Рўза савобининг маййитга етиб бориши тўгрисида. Оиша разияллоху анхо ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  бундай дедилар:

"

من مات و عليه صيام صام عنه وليه

"  (

رواه البخاري

: 1952

و مسلم

: 1147

و غيرهما

).

Маъноси: Кимки вафот этганда унинг зиммасида тутилмаган рўза кунлари колиб кетган бўлса, унинг валийси-якини ўша кунлар рўзасини тутиб бериши лозим.

Бундан маълум бўладики, тирик одам тутган рўзанинг савоби маййитга етиб боради.

Хаж савобининг етиб бориши тўгрисида. Ибни Аббос разияллоху анхумодан ривоят килинади, айтадилар: Жухайна кабиласидан бир аёл пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам  олдиларига келиб бундай деди: Менинг онам хаж килишга назр килган эди. Хаж килишидан аввал вафот килди. Мен онам номидан хаж килишим керакми? Расулуллох صلى الله   عليه و سلم: ”Ха, унинг номидан хаж кил. Айтгинчи, агар онанг зиммасида карз колиб кетганида, уни ўтаган бўлармидинг? Аллохнинг карзини ўтанглар! Вафо килинишга Аллох хаклирок.

Бу каби далиллар кўп.  

Амалнинг савоби шу амални килган инсоннинг хаккидир. Агар шу хаккини мусулмон биродарига хадя килса, бунга монеълик йўк. Бу иш, худди тирик инсон ўз молидан тирик биродарига хадя бериши каби.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзанинг савоби маййитга етиб боради, деган гаплари билан, Куръон ўкишнинг хам савоби етиб боришига ишора килдилар. Куръон ўкиш хам баданий ибодат каби. Рўзада ният ва амал бўлганидек, Куръон ўкишда хам ният ва амал бор. Демак, тирик инсон Куръон ўкиб, унинг савобини якини ва дўстларига хадя килса, етиб боради деймиз. Аммо кориларни ижарага сотиб олиб, Куръон ўкитиб, савобини маййитга хадя килишни салаф уламоларимиздан бирортаси килмаган. Дин имомларидан бирортасида бундай йўк. Маййитга етиб борадиган савоб холис амалдангина бўлиши лозим. Пул аралашганда ибодат холис бўлмайди.

Агар айтилсаки: Куръон ўкиб унинг савобини маййитга хадя килиш салафларимизда бўлмаган ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хам сахобаларни бу ишга амр килмаган. Жавоб шунака бўладики: Бу савол берувчи киши хаж, рўза ва дуоларнинг савобини етиб боришини эътироф этадиган киши бўлса, унга айтилади: У ибодатлар билан Куръон тиловатини нима фарки бор? Ундан кейин, салафлар бу ишни килмаган деб, так-туги билан килиб кесиб кўйишни каердан олдик?!

Агар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўза, хаж ва садакага иршод килдилар, Куръон ўкиб савобини хадя килишга эмас, дейилса. Жавоб бериладики: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу хакда ўзлари гап бошламадилар. Балки Ул зотнинг гаплари сахобалар саволларига жавоб эди. Униси маййит номидан хаж килишни сўраган эди, рухсат бердилар. Буниси маййит номидан рўза тутиш хакида сўраган эди, рухсат бердилар. Ман шулардан бошкасининг савобини етиб боришида монеълик йўк.

Куръон ўкиб унинг савобини Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам га хадя килишни баъзи мутаахир-кейинги уламолар мустахаб деган бўлишса, улардан бошкалари бидъат деб билишган. Чунки, сахобалар бу ишни килишмас эди. Аслида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг хар бир уммати килган яхшилик савобини Ул киши хам бекамукўст олаверадилар. Чунки умматларини яхшиликка бошлаган киши У кишининг Ўзларидир. 

 Агар кимки: Маййит, кабри устида ўкилган Куръонни эшитиб фойдаланади деса, унинг гапи тўгри эмас. Машхур имомлардан бирортаси бу гапни айтмаган. Маййит Куръонни эшитишида шубха йўк. Лекин эшитиб фойда олмайди. Куръонни эшитганда, унинг савобини олиш тирикларга хос. Чунки бу ихтиёрий амал. Яъни тирик инсон ўз ихтиёри билан Куръонни эшитиб, ибодат килган бўлади. Вафот этган кишида бунака ихтиёр йўк. Баъзан вафот этган киши тепасида Куръон ўкилганда зарар кўриши ва озорланиши мумкин. Сабаби Аллох таолонинг буйрукларига итоат килмагани ва кайтаригларидан кайтмагани  ёки кўпрок яхшилик килиб ўтмагани учун.

Уламолар, кабрлар олдида Куръон ўкиш тўгрисида уч хил фикр билдиришди. Абу Ханифа, Молик ва бир ривоятда Ахмад (барчаларини Аллох таоло Ўз рахматига олсин): “Макрух бўлади. Чунки бу пайдо килинган янгилик. Буни килишга суннат келмаган. Куръон ўкиш намозга ўхшайди. Кабрлар олдида намоз ўкиш эса таъкикланган”, дейишди. Мухаммад бин Ал-Хасан ва бир ривоятда Ахмад рахимахумуллохлар: Кабрлар олдида Куръон ўкишнинг зарари йўк, деб, ўз фикрларига Ибни Умар разияллоху анхумодан накл килинган ривоятни далил килишди. Бу ривоятда Ибни Умар кабри тепасида Бакара сурасининг аввалги ва охирги оятларини ўкилишини васият килган эканлар. Бундан ташкари баъзи Мухожирлар хам (кабрлари тепасида) Бакара сурасининг ўкилишини васият килишган экан. Аллох таоло билгувчирок!

 

95. 

والله تعالى يستجيب الدعوات، ويقضي الحاجات

.

95-матн: Аллох таоло дуоларни ижобат килади ва хожатларни ўтайди.

Шарх: Аллох таоло айтади:

  

{

و قال ربكم ادعوني أستجب لكم

غافر

: 60.

 Маъноси: “Роббингиз: “Менга дуо килинглар, Мен сизларнинг килган дуоларингизни кабул киламан”. Бакара сурасининг 186-оятида эса бундай дейди:

 

{

و إذاسألك عبادي عني فإني قريب، أجيب دعوة الداع إذا دعاني

البقرة

: 187

 Маъноси: “Эй Мухаммад, бандаларим сиздан Мен хакимда сўрасалар, Мен уларга якинман. Менга дуо килган пайтларида дуо килувчиларнинг дуосини ижобат киламан”.

Дуо — манфаатларни жалб килиш ва зарарларни дафъ килишдаги энг кувватли сабаблардан хисобланади. Ибни Можа Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят киладилар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

"

من

لم

يسأل

الله

[

يغضب

عليه

"  (

قال

الألباني

رحمه

الله

:

صحيح

).

Маъноси: “Ким Аллохдан хожатларини сўраб турмаса Аллох унга газаб килади”.

Файласуфлардан бир тоифа ва уларга хамфикр бўлганлар: дуода фойда йўк, деб даъво килишди. Бу даъво ботил.

 

96. 

ويملك كل شيء، ولا يملكه شيء

.

ولا غنى عن الله تعالى طرفة عين

.

ومن استغنى عن الله طرفة عين، فقد كفر وصار من أهل الحين

.

96-матн: Аллох таоло барча нарсага эгалик килур. Бирор-бир нарса Унга эгалик кила олмас. Бир кўз очиб юмиш лахзасида хам Аллох таолодан бехожатлик йўк. Кимда-ким, бир кўз очиб юмиш лахзасида ўзини Аллохдан бехожат деб билса, шак-шубхасиз кофир бўлиб, халок бўлувчиларга айланур.

Шарх: Ушбу сўзлар хакдир. Шархга мухтож эмас.

 

97. 

والله يغضب ويرضى، لا كأحد من الورى

.

97-матн: Аллох газаб килади, рози бўлади, лекин халкларидан бирор-бири каби эмас.

Шарх: Аллох таоло айтади:

 

{

لقد رضي الله عن المؤمنين إذ يبايعونك تحت الشجرة

الفتح

: 18.

Ушбу оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай баён киладилар: “Эй Мухаммад, - صلى الله عليه وسلم - Худайбияда Сизга байъат берган мўминлар-сахобалардан Аллох рози бўлди”. Яна Аллох таоло айтади:

 

{

من لعنه الله و غضب عليه

...}  

النساء

: 93. 

Маъноси: “Кимни Аллох лаънатласа-рахматидан узоклаштирса ва унга газаб килса... ”

 

عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه عن النبي  صلى الله عليه وسلم قال

: "

إن الله تعالى يقول لأهل الجنة

:

يا أهل الجنة، فيقولون

:  

لبيك ربنا  وسعديك والخير في يديك، فيقول

:

هل رضيتم؟ فيقولون

:

وما لنا لا نرضى يا رب؟ وقد أعطيتنا ما لم تعط أحدا من خلقك، فيقول

:

ألا أعطيكم أفضل من ذلك؟ فيقولون

:

يا رب، وأيّ شيء أفضل من ذلك؟ فيقول

:

أحل عليكم رضواني فلا أسخط عليكم بعده أبدا

".

رواه البخاري و مسلم

.

(Бухорий ва Муслим ўзларининг сахих китобларида Абу Саъийд Ал-Худрий разияллоху анхудан ривоят килишади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар: “Албатта, Аллох таоло жаннат ахлига: “Эй Жаннат ахли, дейди. Улар: Лаббай Роббимиз, тайёрмиз! Яхшилик Сенинг икки кўлингда, дейишади. У зот: “Рози бўлдингизларми?” дейди. Улар: Эй Робб, бизга нима бўлдики, рози бўлмасак? Хакикатда Сен халкингдан бирор кишига бермаган нарсаларингни бизга берган бўлсанг, дейишади. У зот: “Булардан афзалрогини сизларга бермайинми?” дейди. Улар: “Эй Робб, кайси нарса булардан афзалрок? дейишади. У зот: “Розилигимни сизларга халол килдим. Бундан кейин хеч качон сизларга кахру газаб килмайман, дейди”.

 Мазкур далиллар кабилар жуда кўп. Салаф уламоларимиз Китоб ва суннатда келган Аллохнинг газаб килиш, рози бўлиш, душманлик килиш, дўст тутиш, яхши кўриш ва ёмон кўриш каби сифатларини исбот килишади. Уларнинг хакикий маъносини Аллохга нолойик бўлган маъноларга ўзгартириб юборишни ман киладилар. Аллохнинг рози бўлмок сифатини – яхшиликни исташ, газаб килмокни – ўч олишни хохлаш, деб эътикод килиш мумкин эмас. Чунки бундай тушунча билан Аллохнинг сифати йўкка чикарилган бўлади. 

 

98. 

ونحب أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم

.

ولا نفرط في حب أحد منهم

.

ولا نتبرأ من أحد منهم

.

ونبغض من يبغضهم

.

وبغير الخير يذكرهم، ولا نذكرهم إلا بخير

.

وحبهم دين وإيمان وإحسان، وبغضهم كفر ونفاق وطغيان

.

 

98-матн: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сахобаларини яхши кўрамиз. Улардан бирларини яхши кўришда хаддан ошиб кетмаймиз хамда бирорталарини четга суриб, ундан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва яхшилик билан тилга олмаган кимсаларни ёмон кўрамиз. Биз уларни факат яхшилик билан тилга оламиз. Уларни яхши кўриш диндир, Иймону эхсондир. Уларни ёмон кўриш куфрдир, нифоку тугёндир.

Шарх: Аллох таоло Тавба сурасининг 100-оятида айтади:

 

 

{

والسابقون

الأولون

من

المهاجرين

و

الأنصار

و

الذين

اتبعوهم

بإحسان

رضي

الله

عنهم 

و

رضوا

عنه

و

أعد

لهم

جنات

تجري

تحتها

النهار

خالدين

فيها

أبدا،

ذلك

الفوز

العظيم

}  (

التوبة

:100)

Маъноси: “Исломнинг бошида Иймон келтирган собик мухожирлар ва ансорлар хамда уларга яхшилик билан эргашган кишилардан Аллох рози булди ва улар хам Аллохдан рози бўлишди. Аллох уларга остидан анхорлар окиб турадиган жаннатларни хозир килиб кўйди. Улар у жаннатларда абадий коладилар. Бу энг улкан мукофотдир”.

Таховий рахимахуллох ушбу матн билан Рофизалар ва Носибалар эътикодларини  рад этадилар. (Улар Али разияллоху анхуни яхши кўришда хаддан ошиб кетишди. Бориб-бориб у кишини илох даражасига кўтаришди). Абу Бакр ва Умар каби бошка улуг сахобаларни эса ёмон кўришиб, хакоратлар килишди. Бухорий ривоятларида пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтган эдиларки:

 

 

"

لا

تسبوا

أحدا

من

أصحابي،

فإن

أحدكم

لو

أنفق

مثل

أحد

ذهبا،

ما

أدرك

مد

أحدهم

و

لا

نصيفه

رواه

البخاري

و

مسلم

.

 “Менинг сахобаларимдан бирортасини сўкманглар! Агар сизлардан бирларингиз Ухуд тогича тилла инфок килганда хам, улардан бирининг бир ховуч (садака)ларига, унинг ярмига хам еткиза олмайди”. Ахли суннат, сахобаларнинг барчасини дўст тутадилар, уларнинг хурматларини адолату инсоф билан ўз ўрнига кўядилар.

 

99.

                

  

ونثبت

الخلافة

بعد

رسول

الله

صلى

الله

عليه 

وسلم

:

أولاً

لأبي

بكر

الصديق

رضي

الله

عنه،

تفضيلاً

له

وتقديماً

على

جميع

الأمة

.

99-матн: Расулуллох

صلى الله عليه  وسلم

дан кейин хилофат (халифалик)ни аввало Абу Бакр Сиддик разияллоху анхуга исбот киламиз. У кишининг фазилатларини устун кўйиб ва у кишини умматнинг барчасидан олдинга сурамиз.

Шарх: Абу Бакр разияллоху анхуни Расулуллох صلى الله عليه  وسلم кўп хурмат килар эдилар. Бир канча хадисларида у кишининг халифа бўлишларига ишора килганлар. Шулардан бирини Бухорий Жубайр бин Мутъимдан ривоят киладилар. У киши айтадиларки: Бир аёл пайгамбаримиз  صلى الله عليه  وسلم олдиларига келганди. Шунда пайгамбаримиз у аёлнинг яна кайта келишини амр килдилар. У аёл: Бордию кейинги келганимда Сизни топа олмасамчи? деганида, гўё ўлимни назарда тутаётган эди, шунда Ул киши айтдиларки: “Агар келганингда мени топа олмасанг, Абу Бакр олдига келгин”.

 

?


--horun-yahyo-4.html

--hzrti-musa---dd-qorqud.html

--idem-ipse---iacere.html

--ii.html

--imago-ficta---kbler-.html