©2018 Учебные документы
Рады что Вы стали частью нашего образовательного сообщества.

{ و رسلا قد قصصناهم عليك من قبل و رسلا لم نقصصهم عليك - Усмон Хаким بسم الله الرحمن الرحيم


{

و رسلا قد قصصناهم عليك من قبل و رسلا لم نقصصهم عليك

}

النساء

: 164.

(Ушбу оят маъносини Ибни Касир рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таоло айтади: бу оятдан олдин, яъни маккий ва бошка сураларда баъзи элчиларнинг киссасини Сизга баён килдик. Бу баён килинган пайгамбарларнинг номларига Куръон оятлари асос бўлади. Улар: Одам, Идрис, Нух, Худ, Солих, Иброхим, Лут, Исмоил, Исхок, Яъкуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Хорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, Ал-Ясаъ, Закарийё, Яхё, Насаф, Зул Кифл ва пайгамбарларнинг саййиди бўлмиш Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам (барчаларига Аллохнинг салоту саломлари бўлсин). Оятнинг давомида Аллох таоло: Айрим элчиларни Сизга баён килганимиз йўк, деди. Яъни, яна бошка пайгамбарлар хам борки, улар Куръонда зикр килинмаган”.)

Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га Иймон келтириш. У кишининг пайгамбар эканлигини тасдиклаб, у киши келтирган шариатга хам умумий суратда, хам бирма-бир суратда Иймон келтиришдир.

Юборилган элчиларга туширилган китобларга иймон келтириш. Аллох таоло бу китоблардан кайсиларини оти билан номлаган бўлса, масалан: Таврот, Инжил ва Забурга номма-ном Иймон келтирамиз. Аллох таоло Ўзининг пайгамбарларига булардан бошка китоблар хам туширгани, уларнинг исмлари ва сонларини Аллох таолодан бошкасини билмаслигига хам Иймон келтирамиз.

 

 

63. 

ونسمي

أهل

قبلتنا

مسلمين

مؤمنين

,

ما

داموا

بما

جاء

به

النبي

صلى

الله

عليه

وسلم

معترفين،

وله

بكل

ما

قاله

وأخبر

مصدقين

.

63-матн: Кибламиз ахлини мусулмонлар, мўминлар деб номлаймиз. Модомики улар пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам келтирган нарсаларни эътироф килгувчи хамда у киши айтган ва хабар берган барча нарсаларни тасдикловчи бўлсалар.

Шарх: Кибламиз ахли — хар бир Исломни даъво килгувчи, намозда Каъбага юзланувчи, Исломда харомлиги маълум бўлган ишларни халол килиб олмайдиган, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган барча нарсаларни тасдиклайдиган ва у киши келтирган акоид, шариат конунлари ва хукмларни тўгри деб эътироф килган кишилардир. Биз бундай инсонга Ислом, Иймон исмини юритамиз. Модомики у килган гунохини халол килиб олмаса хамда била туриб касдан Исломни бузиб юборувчи амални килмаса, уни кофирга чикармаймиз. Шайх Таховийнинг сўзларидан Ислом ва Иймон битта нарса эканлиги маълум бўлади. Баъзи уламолар уларни бошка-бошка деб фарклашган. Ислом билан Иймон ажралиб алохида зикр килинганда, буниси хам, униси далолат килган нарсага далолат килади. Жамланиб бир зикр килинганда эса, Ислом - зохирий амалларга хосланади, Иймон эса ботиний, яъни ички амалларга хосланади. Аллох билгувчирокдир. (Шархда Хумаййиснинг хам сўзлари бор).

 

64. 

ولا نخوض في الله، ولا نماري في دين الله

.

64-матн: Аллох хакида чукур шўнгиб кетмаймиз ва Аллохнинг дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз.

Таховий рахимахуллох бу матнда файласуфларнинг ботил сўзларидан тийилишга ишора киладилар. Чунки улар Аллох  хакида илмсиз ва далилсиз гапирадилар. Абу Ханифа рахимахуллох айтадилар: “Бирор бир кимсага Аллохнинг зоти хусусида ўзича бир нарса дейиши мумкин эмас. Аксинча, Ул зот Ўзини кандай сифатлар билан сифатлаган бўлса, мўминлар хам Ул зотни шундай сифатлашлари лозим”.

Аллохнинг дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз дегани - хак ахлига, хавою нафс ахлининг шубхаларини кундаланг ташлаб, хусумат килмаймиз. Чунки бунда ботилга даъват килиш, хакни булгаш ва Ислом динини бузиш бор.  

 

65. 

ولا نجادل في القرآن، ونشهد أنه كلام رب العالمين

,

نـزل به الروح الأمين، فعلمه سيد المرسلين محمداً صلى الله عليه وعلى آله وسلم

,

وهو كلام الله تعالى لا يساويه شيء من كلام المخلوقين

,

ولا نقول بخلقه، ولا نخالف جماعة المسلمين

 

65-матн: Куръон тўгрисида хусумат килмаймиз. Уни, Оламлар Роббисининг каломи эканлигига, Рухул-Амин - Жаброил уни тушириб, расулларнинг саййиди бўлмиш Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га таълим берганлигига гувохлик берамиз. Куръон Аллох таолонинг каломи, махлуклар сўзидан бирор-бир нарса унга тенг кела олмас. Уни махлук демаймиз хамда мусулмонлар жамоатига карши бўлмаймиз.

Шарх: “Куръон тўгрисида хусумат килмаймиз”. Эхтимол бу иборанинг маъноси куйидагича: Биз Куръон тўгрисида бидъат ахлининг даъволарига кўшилмаймиз ва ихтилоф хам килмаймиз. Улар ботил йўллар билан хакни йўкотмокчи бўлиб тортишадилар. Биз айтамиз: Куръон Оламлар Роббисининг каломидир. Уни Рухул-амин туширдилар. Эхтимол юкоридаги матннинг маъноси: Биз сахих йўл билан келган кироатлар хусусида тортишмаймиз. Балки, кироатларнинг хаммасини исбот киламиз. Барча кироатлардаги маъноларни хак деб биламиз. Иккинчи эхтимолдаги маънонинг сахихлигига Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху ривоят килган хадис гувох бўлади. Бу киши айтадилар: Мен бир кишининг тиловатини эшитдим. У бир оят ўкиди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан шу оятни бошкача ўкиганларини эшитганман. Шунда унинг кўлидан олиб, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига олиб бордим. Бўлиб ўтган ишни Ул кишига айтдим. Шу чогда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам юзларида карохият-ёмон кўришни сездим. Ул зот айтдиларки:

"

كلاكما محسن

,

لا تختلفوا

,

فإن من كان قبلكم اختلفوا فهلكوا

رواه مسلم

.

Маъноси: “Икковингиз мухсин-чиройли ўкигувчисизлар. Ихтилоф килманглар. Чунки, сизлардан олдингилар ихтилоф килишиб халок бўлишди”. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ихтилофдан кайтардилар. Шундай ихтилофданки, унда хар икки тортишувчи шеригининг хак бўлишига карамай, уни инкор килиб туради. Чунки, хадисдаги иккала кори хам, ўкиган оятларини чиройли тиловат килувчи эдилар. Ихтилофнинг ёмон эканлигини пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам , биздан олдингиларнинг ихтилоф килишиб халок бўлишганини тушунтирдилар. Шунинг учун Хузайфа разияллоху анху Усмон разияллоху анхуга айтдиларки: “Бу умматни тушунинг, ўтган умматлар ихтилоф килганларидек, булар хам ихтилоф килишмасин”. Шунда Усмон разияллоху анху одамларни бир кироатга чиройли жамлаб кўйдилар. Сахобалар залолатга жамланишдан сакланган зотлар эдилар. Улар Куръонни бир кироатга жамлашда вожиб амални тарк этиб юборишмади. Хамда такикланган килмишга  кўл уришмади. Чунки, Куръонни етти кироатда ўкиш жоиз эди, вожиб эмас. Куръонни етти кироатда ўкиш Аллох таолонинг берган рухсати ва Ул Зот хохлаган кироатларида ўкиш ихтиёрини одамларга бериб кўйган эди. Бунинг мисоли худди суралар тартибига ўхшайди. Суралар орасидаги тартибга риоя килиш хам далил асосида вожиб бўлмаган. Шунинг учун Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху Куръонидаги тартиб билан Усмоний Куръон тартиби орасида фарк бор. Бошка сахобаларнинг тартиби эса яна бошкача эди. Аммо оятлар орасидаги тартиб далил асосида келган. Шунинг учун сахобалар оятлар орасидаги тартибни ўзгартиришмаган. Улар умматнинг парчаланиб кетаётганини кўришганда, мусулмонларни бир кироатга йигиб кўйишди. Мана шу - салафлардан бўлган жумхур уламолари ва кориларининг сўзидир, дейдилар Ибни Жарир Табарий рахимахуллох.

Куръонни Рухул-амин туширдилар, дейилди. Рухул-амин Жаброил алайхиссалом бўладилар. Калбларнинг хаёти бўлган вахийни, инсониятдан бўлган расулларга (уларнинг барчаларига Аллохнинг салотлари бўлсин) олиб келувчи фаришта бўлганлари учун, у зотга Рух деган ном берилди. Жаброил энг хакикий амин-омонатдор бўладилар. (У зотга Аллохнинг салотлари бўлсин!). Аллох таоло айтади:

 

{

نزل به الروح الأمين

.

على قلبك لتكون من المنذرين

.

بلسان عربي مبين

}

الشعراء

: 193-195.

 

Ушбу оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тушунтирадилар: “Куръонни Рухул-амин туширдилар. Рухул-амин фаришталарнинг энг афзали ва кувватлироги бўлган Жибрил алайхиссалом бўладилар. Вахийни кўпайтириш ё камайтиришдан омонатдор бўлганлари учун амин дейилдилар. Эй Мухаммад, Сиз Куръон билан огохлантирувчилардан бўлишингиз учун – у билан тўгри йўлни баён килишингиз ва адашиб кетишдан огохлантиришингиз учун – Жибрил Куръонни араб тилида Сизнинг калбингизга туширдилар. Араб тили тилларнинг энг афзали бўлади. Куръони каримдаги бу фахрли фазилатларнинг кандай жамланганини бир ўйлаб кўринг. Зеро, Куръон - китобларнинг энг афзали. Уни энг афзал фаришта, халкнинг энг афзалига, одамлар учун чикарилган энг афзал умматга ва тилларнинг энг фасохатлиси хамда кенгроги бўлган равшан араб тилида туширди”.

Куръонни элчиларнинг саййидига таълим бердилар, дейилди. Бунда, Жаброил Куръонни Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламع га таълим берганлари очик баён килинди. Бу сўзлар Каромита тоифасининг даъвосини ботилга чикаради. Уларнинг бузук фикрича, Жаброил Куръонни У кишининг нафсларига илхом билан тасаввур килдирган эмиш.

  Куръонни махлук демаймиз хамда мусулмонлар жамоатига карши бўлмаймиз, дейилди. Бундан, Куръонни махлук деганлар, мусулмонлар жамоатига карши чикканликлари маълум бўлади. Чунки, бу умматнинг барча салафлари, Куръонни хакикий Аллохнинг сўз ва махлук эмаслигига иттифок килишган. Балки, “мусулмонлар жамоатига карши бўлмаймиз”, дегани, мутлако сўздир. Яъни, мусулмонларнинг барча иттифок килган нарсаларига карши бўлмаймиз. Зеро, уларга карши бўлиш - огиб кетиш, адашиш ва бидъатдир.  

 

66. 

ولا نكفر أحداً من أهل القبلة بذنب، ما لم يستحله

,

ولا نقول

:

لا يضر مع الإيمان ذنب لمن عمله

66-матн: Кибла ахлидан бирор кишини гунохи туфайли кофирга чикармаймиз, модомики уни халол килиб олмаса. Иймонли кишининг килган гунохи иймонига зарар етказмайди, демаймиз.

Шарх: Кибла ахлининг кимлар эканлиги юкорида ўтди. Унда: “Кибламиз ахли — хар бир Исломни даъво килгувчи, намозда Каъбага юзланувчи, Исломда харомлиги маълум бўлган ишларни халол килиб олмайдиган, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган барча нарсаларни тасдиклайдиган ва у киши келтирган акоид, шариат конунлари ва хукмларни тўгри деб эътироф килган кишилардир”, дейилган эди. Шайх рахимахуллох бу матн билан Хаворижларни рад этадилар. Улар килинган хар бир гунох билан мусулмонни кофирга чикариб юборишади. 

Билгин эй биродар – Аллох сени хам, бизни хам Ўз рахматига олсин – кофирга чикариш ва чикармаслик боби, шундай бобки, ундаги фитна ва мусибатлар катталашган,  парокандалик кўпайган, хавою нафслар ва фикрлар турлича бўлган хамда томонларнинг далиллари бир-бирларига карама-карши бўлиб кетган. Одамлар бу бобда, Аллохнинг Ўз пайгамбарига юборган хакка карши бўлган бузук эътикодлар ахлига бўлинишади.

   Бир тоифа: Кибла ахлидан бирор кимсани кофирга чикармаймиз, дейишди. Булар, кофир бўлиб колишни умуман йўк килишди. Холбуки, кибла ахлининг орасида мунофиклар борлигини билишар эди. Кибла ахлининг орасида шундай мунофиклар борки, улар шаходат калимасини зохир килишади. Аммо, Куръон, хадис ва ижмоъ-иттифокка караганда, улар яхуд ва насоролардан-да кофиррок. Шунинг учун кўп имомлар, кибла ахли хар кандай гунох килса хам кофир бўлмайди, деб мутлако хукм чикаришдан ўзларини тўхтатишди. Балки, айтиладики: хар кандай гунох сабабли кибла ахлини кофирга чикариб юборавермаймиз. Хаворижлар шундай килишади. Шунинг учун, Шайх рахимахуллох:

“модомики гунохни халолга чикариб олмаса”

, деб кайд килганлар. Аллох билгувчирок.

Иймонли кишининг килган гунохи иймонига зарар етказмайди, демаймиз”,

дейилди. Бу матн Муржиа тоифасининг эътикодини рад этади. Улар айтадиларки: Кофир кимсага килган ибодати фойда келтира олмаганидек, Иймони бор кишига килган гунохи зарар етказмайди. Булар бир тарафда бўлса, Хаворижлар бошка тарафда. Чунки улар: Хар бир гунох ё катта гунох сабабли мусулмонни кофирга чикарамиз, деб даъво килишади. Шунингдек Мўтазилалар хам. Булар айтишадики: Катта гунох сабабли мусулмон иймонининг барчаси йўк бўлиб кетади. У билан бирга Иймондан бирор нарса колмайди. Лекин Хаворижлар айтадиларки: Иймондан чикиб куфрга кириб кетади. Мўтазилалар эса айтадиларки: Иймондан чикади-ю, куфрга кирмайди. Бу икки манзил орасидаги бир манзилдир!!! Хаворижлар хам, Мўтазилалар хам, ўзларининг даъволарида, гунох килган кимсани Иймондан чикаришиб, Дўзахда абадий колишини вожиб килиб кўйишди!!! (Буларнинг сўзлари ботилдир). 

Ахли суннат иттифок килишадики, катта гунох килгувчи мусулмонга, Ислом миллатидан чикариб юборгувчи куфр-кофир атамаси юритилмайди. (Куфр икки турли бўлади. Биринчиси катта куфр бўлиб, Исломдан чикариб юборади. Иккинчиси эса, кичик куфр бўлиб, Исломдан чикариб юбормайди. Бунисига гунохкор дейилади, кофир эмас). Ахли суннат яна шунга иттифок килишадики, катта гунох килган кимса, Иймон ва Исломдан чикиб кетмайди, куфрга кирмайди ва кофирлар билан бирга дўзахда абадий колишга лойик бўлиб колмайди.

67.

ونرجو للمحسنين من المؤمنين أن يعفو عنهم ويدخلهم الجنة برحمته، ولا نأمن عليهم، ولا نشهد لهم بالجنة

,

ونستغفر لمسيئهم، ونخاف عليهم، ولا نقنطهم

.

67-матн: Мўминларнинг мухсинлари, яъни эзгули амаллар килувчиларни Аллох афв этади ва Ўз рахмати билан уларни жаннатга киритади деб умид киламиз. Улар хакида хотиржам бўлиб колмаймиз ва уларга жаннат бўлади деб, гувохлик хам бермаймиз. Уларнинг гунохкорларига магфират сўраймиз, уларнинг ахволлари хакида хавфсираймиз ва уларни ноумид килиб кўймаймиз.

Шарх: Шайх рахимахуллохнинг айтган бу сўзларини мўмин киши хам ўзи тўгрисида, хам бошкалар тўгрисида, эътикод килмоги лозим.

(Биз яхши мўмин кишининг жаннатга киришини умид киламиз. Агар иймон билан вафот этса уни (жаннатга киради деб) башорат берамиз. Лекин, бу билан бирга у хакда Аллох таолонинг макридан хотиржам бўлиб колмаймиз ва жаннатий бўлди деб катъий сўз айтмаймиз. Мўминларнинг гунохкорларига эса, Аллохдан магфират сўраймиз ва дўзахий бўлди деб, катъий хулоса килмаймиз. Чунки бу билан Аллох таолонинг рахматидан умидсиз колдириш бўлади. Ахли суннат ва жамоат Куръонда ва сахих хадисда жаннат ахлидан деб таъйин килинган кишиларнигина жаннат ахлидан деб катъий гувохлик беришади. Шунингдек, асос билан дўзах ахлидан деб таъйин килинган кимсанигина дўзахий деб, катъий гувохлик беришади. Булардан бошка одам хусусида катъий сўз айтилмайди. Хумаййис шархи асосида).

Куйидаги ўнта сабабга кўра ёмонликларни килувчи кимсадан жаханнам азоби сокит бўлади: Биринчиси. Тавба килиш. Тавба холис бўлиши лозим. Бундай тавба бир гунохга хос бўлиб, бошкасига дахлсиз дейилмас. Барча гунохларнинг магфират килинишига тавбадан-да бошка сабаб бўладиган бирор иш йўк. Аллох таоло айтади:

{

قل يا عبادي الذين أسرفوا على أنفسهم لا تقنطوا من رحمة الله إن الله يغفر الذنوب جميعا إنه هو الغفور الرحيم

}

الزمر

: 53.

(Ушбу оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таоло Ўзининг исроф килгувчи, яъни, кўп гунох килувчи кулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба килишларига имкон колдирмайдиган Кун келиб колишидан олдин, уларни тавба килишларига сафарбар килади. Шунинг учун Аллох таоло айтади: «Эй пайгамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллохнинг динига даъват килувчилар, Аллохнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр килган, ховою нафсларига эргашиб, гунохлар килган ва Гайблар Олими бўлмиш Аллохнинг газабига дуч келиб колган эй бандаларим, Аллохнинг рахматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз кўлингиз билан ўзингизни халокатга улоктирмангиз. Гунохларимиз кўпайиб кетган, уларни йўкотишга йўл йўк, энди бўлганича бўлди деб, яна гунох килишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат килувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубхасиз Аллох барча гунохларни магфират килади. Гунохлар ширк, катл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гунохларми ёки кичик бўладими, Аллох уларни кечиради. Албатта Ул зот магфиратли ва рахмлидир”. Бу оят факат тавба килган кишиларга тааллукли (шунинг учун ширк хам зикр килинган.)

Иккинчиси. Истигфор-Аллохдан магфират сўраш. Аллох таоло айтади.

{

و ما كان الله معذبهم و هم يستغفرون

}

الأنفال

: 33.

Маъноси: “Одамлар Аллохдан магфират сўраб турганларида Аллох уларни азоблагувчи эмасдир”. Мухаддис Хоким ўзларининг “Мустадрак” китобларида Абу Саъид разияллоху анхудан ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: 

 

"

إن

الشيطان

قال

وعزتـك

يا

رب

لا

أبرح

أغوي

عبادك

ما

دامت

أرواحهم

في

أجسادهم

فقال

الرب

وعزتي

و

جلالي

لا

أزال

أغفر

لهم

ما

استغفروني

"

قال

الحاكم

صحيح

الإسناد

ولم

يخرجاه

(

و

رقمه

:7672).

 

Маъноси: “Шайтон айтди: Эй Роббим, Иззатинг билан касам ичиб айтаманки, модомики бандаларинг жасадларида рухлари бор экан, тўхтовсиз уларни адаштириб тураман. Шунда Раб таоло айтди: Иззатим ва Жалолимга касамки, модомики улар мендан истигфор сўраб туришар экан, Мен уларни бардавом кечириб тураман”. Баъзан истигфор ёлгиз зикр килинса, баъзида тавба билан бирга келади. Истигфор ёлгиз айтилганда, тавба хам унинг маъносига дохил бўлади. худди тавба ёлгиз зикр килинганда, истигфорни ўз ичига олгани каби. Аммо иккаласи бирга зикр килинганда, истигфор – ўтмишда ўтган килмишларнинг ёмонлигидан Аллохнинг хифзу химоясини сўраш, маъносида келади. Тавба эса – Аллохга кайтиш ва келажакда кўркаётган нарсаларнинг – номакбул амаллари - ёмонлигидан саклашини Аллохдан сўраш. Бунинг мисоли факир ва мискинга ўхшайди. Агар бу иккиси ёлгиз-ёлгиз зикр килинганда, бири иккинчисининг маъносини ўзига дохил килади. Бирга зикр килинганда эса, уларнинг хар бирида бошка-бошка маънолар бўлади. Моли оз бўлганига факир дейилса, хеч нарсаси йўк бўлганига, мискин дейилади.

Учинчиси. Яхшиликлар килиш. Чунки, битта яхшиликка ўн баравар савоб ёзилади. Ёмонликка эса, битта. Битталиклари ўнталикларига голиб келган кимса холига вой бўлсин. Аллох таоло айтади:

إن الحسنات يذهبن السيئات

}

هود

: 114.

Маъноси: “Гумонсиз яхшиликлар ёмонликларни кетказади”. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  бундай дейдилар:

"

و

أتبع

السيئة

الحسنة

تمحها

"

قال الألباني رحمه الله: حديث حسن.

Маъноси: “Ёмонлик кетидан яхшилик эргаштиргин, уни ўчириб юборади”.

Тўртинчиси. Дунёвий мусибатлар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  бундай дейдилар:

 

"

ما يصيب المؤمن من وصب و لا نصب

,

و لا غم و لا هم و لا حزن

,

حتى الشوكة يشاكها

-

إلا كُـفـِّرَ بها من خطاياه

" (

متفق عليه

).

Маъноси: “Мўмин кишига бир хасталик, чарчок, гам, ранжиш ва хафалик етса, хатто бир тикан кирса хам, албатта булар сабабли унинг хатою камчиликлари ўчирилади”. Мусибатларнинг ўзи гунохларни ўчиргувчидир. Уларга сабр килишда эса, бандага савоб берилади. Агар газаб килса, гунох орттиради. Бешинчиси: Кабр азоби. Иншааллох бунинг баёни кейинрок келади. Олтинчиси: Гунохкор банданинг хаккига - унинг хаётлик чогида ва ўлимидан кейин - мўминларнинг килган дуолари ва айтган истигфорлари. Еттинчиси: Гунохкор банданинг вафотидан кейин унга хадя килинадиган ибодатлар. Бунинг баёни хам иншааллох кейинрок келади. Саккизинчиси: Киёмат кунининг дахшатлари ва шиддатлари. Тўккизинчиси: Бухорий ва Муслимлар ривоят килишган хадис. Унда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтганларки:

 

  

"

أن المؤمنين إذا عبروا الصراط وقفوا على قنطرة بين الجنة و النار

,

فيقتصّ لبعضهم من بعض

,

فإذا هـُذِبوا و نـُقـُّوا أذن لهم في دخول الجنة

"

رواه البخاري

.

  Маъноси: “Мўминлар Сиротдан ўтаётганларида, жаннат билан дўзах орасидаги кантара-кўприк устида тўхтатиладилар. Шунда баъзиларидан баъзиларига касос олиб берилади. Качон кутилиб ва тозаланишгач, уларга жаннатга кириш учун изн берилади”. (Ушбу хадис маъносини Ибни Хажар рахимахуллох бундай шархлайдилар: Сирот, кўприк бўлиб, (Киёмат майдони билан жаннат орасида,) жаханнам устига кўйилган. Жаннат шу кўприкнинг оркасида. Инсонлар амалларига караб унинг устидан ўтадилар. Уларнинг орасида, ёмонликларидан яхшиликлари кўп бўлган ёки тенг бўлган ёки Аллох кечириб юборган, нажот топгувчилари бор. Хамда уларлар орасида, ёмонликлари яхшиликларига устун келиб, Аллох уларни кечирмаган, жаханнамга кулаб кетадиганлари бор. Ёлгиз Аллохга ибодат килиб, гунохларга кўл урган мусулмонлар, жаханнамга тушганда, Аллох хохлаганча азобланишиб, кейин шафоат ё ундан бошка сабабга кўра у ердан чикишади. Баъзан нажот топгувчининг устида бошкаларнинг хакки бўлади. Бу кишининг яхшиликлари килган зулмига тенг ё ундан кўпрок бўлади. Шунда ўтказган зулмига тенг келадиган яхшиликларидан хакдорларга олиб берилади. Шундан кейин инсон килган зулмларидан кутилади). Ўнинчиси: Шафоат килгувчиларнинг шафоати. Бу хусусда, шафоат хакидаги матнда сўз юритилган эди. Ўн биринчиси: Бирор бир шафоатсиз, рахм килувчиларнинг Рахмлирогининг афв этиши сабабли. Аллох таоло айтганидек:

{

و يغفر ما دون ذلك لمن يشاء

النساء

: 48, 116.

Маъноси: ”Аллох таоло ширкдан бошкасини хохлаган бандаларидан кечириб юборади”.

 

68. 

والأمنُ  والإياسُ يَـنقلان عن ملةِ الإسلام

,

وسبيل الحق بينهما لأهل القِـبلة

.

68-матн: (Аллохнинг макридан) хотиржам бўлиш ва (Ул зотнинг рахматидан) умидсиз бўлиш Ислом миллатидан кўчириб юборади. Кибла ахли учун хак йўл у иккисининг орасида.

Шарх: Банданинг кўркувчи ва умид килувчи бўлган холда хаёт кечириши шарт бўлади. Чунки, макталган хакикий кўркув, инсон билан Аллох харом килган нарсалар орасини тўсиб туради. Макталган умид эса, Аллохнинг нури устида, савобини умид килган холда Аллохнинг ибодатини килган кишининг умиди. Ёки бир гунох килиб кўйилганда, унинг магфират килинишини умид килган холда, Аллохга тавба килган кишининг умидидир. Абу Али Рузборий рахимахуллох айтадилар: “Кўркув билан умид кушнинг икки канотига ўхшайди. Агар канотлар тенг бўлса, учиш тенг ва тўлик бўлади. Качон канотларнинг бирида нуксон бўлса, учишда хам нуксон бўлади. Бордию иккала канот хам кетса, куш халокат ёкасига тушиб колади”.  Аллох таоло хавф ахли билан умид килувчиларни мактаб, бундай деган: 

  

{

تتجافى جنوبهم عن المضاجع يدعون ربهم خوفا وطمعا ومما رزقناهم ينفقون

}

السجدة

: 16.

 

(Ушбу оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллохнинг оятларига Иймон келтирган бу зотларнинг ёнбошлари ёток ўринларидан кўтарилиб, ухламасдан, кўркиб ва гунохларининг афв килишини умид килган холларида Роббиларига дуо килиб чикадилар. Ул зотнинг рахмати билан фазлу ризкини ва магфиратини умид киладилар.  Хамда Аллох йўлида Биз берган ризкдан инфок киладилар. Ризкларидан Аллох уларга вожиб килган, Ул зотнинг хакларини адо этадилар”).

Умид килиш кўркувни такозо килади. Агар шунака бўмаганда хотиржамлик келиб колади. Кўркиш хам умидни такозо килади. Агар шундай бўлмаганда, умидсизлик вужудга келиб колади. Аллох таолодан бошка хар кандайдан кўркканингда, ундан кочасан. Аллохдан кўркканингда эса, унга караб кочасан. Демак, Роббисидан кўркувчи, Унга караб кочгувчидир.

 

عن

النبي

صلى

الله

عليه

و

سلم

: "

يقول

الله

عز

و

جل

:

أنا

عند

ظن

عبدي

بي

.

فليظن

[

بي

]

ما

شاء

"

.  (متفق عليه. وفي رواية:

"

فلا

تظنوا

بالله

إلا

خيرا

"

)

 

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: (Маъноси) “Аллох азза ва жалла бундай дейди: Мен, бандамнинг Мен хакимда килган гумонидаман. Мен хакимда нимани хохласа, гумон килаверсин”. Бир ривоятда: “Аллох хакида факат яхши гумон килинглар”, дейилган.

Уламолар айтадиларки: ”Ким Аллохга ёлгиз мухаббатнинг ўзи билан ибодат килса, зиндик-мунофик бўлади. Кимда-ким, факат кўркув билан Ул зотга ибодат килса, харурий-хаворижлардан бўлади. Кимки, ёлгиз умиднинг ўзи билан Ул зотга ибодат килса, муржиалардан бўлади. Кимда-ким, хам мухаббат, хам кўркув ва хам умид билан Аллох таолога ибодат килса, мана шу киши ёлгиз Аллохга ибодат килгувчи мўминдир”.

 (Аллохнинг макридан хотиржам бўлиш ва Аллохнинг рахматидан ноумид бўлиш Ислом миллатидан чикариб юборади. Аллох таоло бундай дейди:

  

{

فلا

يأمَنُ

مَـكْرَ

اللهِ

إلا

القومُ

الخـَاسِرُونَ

}

الأعراف

: 99.

Маъноси: “Аллохнинг макридан факат халок бўлгувчи кавмгина хотиржам бўлур”. Юсуф сурасининг 87-оятида эса айтадики:


?


----milli-mnvi-dyrlrimiz-4.html

----mnim-siz-tvsiym-ondan-13.html

----mnim-siz-tvsiym-ondan-5.html

----mnim-siz-tvsiym-ondan.html

----natural-dyes-from.html